Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум қилинди

Бугун эрталаб Бухоро, Навоий  вилоятларида, куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади,12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин Ҳарорат 5-10° бўлади.