Тошкентда ҳайит куни автобуслар 4:00 дан 10:00 гача бепул хизмат кўрсатади.
Маълум қилинишича, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 10 апрель – Рамазон ҳайити куни “Тошшаҳартрансхизмат” тасарруфидаги автобус ва электробуслар соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
“Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан байрам кунлари ўз манзилларига етиболишда жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишни сўраб қоламиз”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент метрополитени ва автобуслар Рамазон ҳайити куни ўз фаолиятини одатдагидан 1 соат олдин бошлаши ҳақида хабар берилганди.