Ижтимоий тармоқларда «Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетганлиги айтилмоқда» мазмунидаги хабар тарқалди.
Ogoh.uz ушбу мавзу юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди.
Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида айиқлар табиий равишда яшайди. Қўриқхона ходимларининг сўзларига кўра, шу кеча-кундузда У ҳудудда айиқнинг қочиб кетганлиги ҳолати кузатилмаган.
Шу сабабли, Жиззах вилояти Экология бошқармаси расмий муносабатида ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ёлғон эканини маълум қилиб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмасликларини сўради.