Алдаган тадбиркор. 42 млрд сўмлик йўл лойиҳасиолиб бермоқчи бўлган фирбгар «тутилди»

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қиймати 42 млрд сўмлик асфалтобетон қилинадиган йўл қурилиши лойиҳасини тадбиркорга олиб бермоқчи бўлган шахслар қўлга олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, икки нафар андижонлик шахс йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор ишончига киради. Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, тадбиркорга Асака туманидаги «4Р-112» автомобил йўлининг 4 км қисмига асфалтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб беришни ваъда қилади.

Бунинг эвазига улар тадбиркордан лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд сўмнинг 10 фоизини, яъни 4,2 млрд сўм беришни сўраган. Шахслардан бири ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.