Арипов Музаффар Акбарович — Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
M. Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.