Бўрижар каналида чўкиб кетган эркак Хитой фуқароси, она ва бола эса Россия фуқаролари бўлган.
Қутқарувчилар 10 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Бўрижар каналида чўкиб кетган эркакнинг жасадини 12 апрель куни топди.
Бош прокуратурага кўра, чўкиб кетган аёл ва бола — она ва ўғил бўлиб, Россия фуқаролари бўлган, эркак улар билан таниш бўлмаган, чўкаётганларга ёрдам бериш учун сувга тушган. Эркак Хитой фуқароси бўлган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Бўрижар каналида уч киши — болали аёл ва эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.