Президент сирдарёлик боғбонга Tracker совға қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сирдарёлик боғбон Турсунбой Ариповга Tracker автомобилини совға қилди

Турсунбой Арипов меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилди.  

2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлади. Узоқ йиллар узум етиштириб, ток парваришининг ҳадисини олди. Ҳозир узумнинг ризамат, ҳусайни, келин бармоқ, шоҳонаки, кетмон соп каби навларини кўпайтирмоқда. Отахон янги “абатар” навини пайванд қилганини айтди.    

Президент Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Турсунбой Арипов билан ҳам мулоқот ўтказганди.