Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган “Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда.
Aсосий ўзгаришлар:
– Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Оила институтини мустаҳкамлаш ва вояга етмаганлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган стандартлар жорий этилмоқда.
— Қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва калтаклаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Баданга қасддан ўртача оғир ва оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
– Оталик, оналик ва болалик институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, болаларни умуминсоний, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида ахлоқий ва маънавий тарбиялашни таъминлашга асосланган никоҳ ва оила қонунчилигининг янги тамойиллари белгиланмоқда.
— Ўз жонига қасд қилишга ундаганлик ва ёрдам берганлик, шунингдек, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.
— 16 ёшга тўлмаган шахсларга шаҳвоний шилқимлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Вояга етмаган шахсни ўғирлаш ва қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш учун жазолар сезиларли даражада кучайтирилди.
— Вояга етмаганларга нисбатан буллинг, кибербуллинг кабилан учун илк бор маъмурий жазо киритилди.