Ҳарриет Қуимби авиация тарихидаги ёрқин шахс бўлиб, Қўшма Штатлардаги биринчи лицензия олган аёл учувчи ва Ла-Манш (Атлантика океанининг жанубий Англияни Франциянинг шимолидан ажратиб турадиган бир қисми) бўйлаб ёлғиз учган биринчи аёл.
1875 йилда Мичиган штатида туғилган Қуимби эркаклар устунлик қиладиган авиация каби соҳаларда ишламоқчи бўлган аёллар учун тўсиқларни «бузиб ташлаган».
Журналист ва театр танқидчиси сифатида ишлайдиган Қуимби авиацияга қизиқиб қолади ва 1911 йилда учувчилар мактабига ўқишга киради. У тезда учишни ўрганиб, ўша йилнинг август ойида учувчилик гувоҳномасини қўлга киритади ва бу гувоҳнома билан у Қўшма Штатлардаги лицензияли биринчи учувчи аёлга айланган. Қуимбининг учиш маҳорати ва дадил маневрлари авиация оламида тезда танилиб, уни авиашоу ва кўргазмаларда машҳур шахсга айлантиради.
1912 йил 16-апрелда Қуимби Ла-Манш бўйлаб ёлғиз учган биринчи аёл бўлиб тарихга кирди. Бу ютуқ авиациядаги аёллар учун муҳим воқеа бўлиши билан бирга Қуимбининг малакали ва қўрқмас учувчи сифатидаги обрўсини мустаҳкамлади.
Ачинарлиси шундаки, орадан бир неча ой ўтгач, Массачусетсдаги кўргазма чоғида Қуимби авиаҳалокатга учраб 37 ёшида вафот этади.
Бевақт вафот этганига қарамай, Гарриет Қуимбининг мероси авиациядаги аёллар учун кашшоф сифатида давом этмоқда. Унинг жасур руҳи ва қатъияти келажак авлод учувчи-аёлларининг мақсад ва муваффақиятларига йўл очиб, орзуларини амалга оширишга илҳомлантирмоқда. Гарриет Қуимби узоқ умр кўрмаган бўлиши мумкин, аммо унинг авиация оламидаги ўзгаришларга таъсири катта бўлди.