Тожикистондан «ответ»: Туркия фуқароларига виза режими жорий қилинади

Тожикистон жавоб чоралари сифатида Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилмоқда.

2021 йилдан Туркия фуқаролари Тожикистонда 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.

«Туркия фуқаролари Тожикистон визасини Тожикистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ва консулликларида олиши мумкин» — дейди Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Қарор жорий йилнинг 20 апрелидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрел куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолаганди.

Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилиш сабаблари аниқлаштирилмаган, бироқ кўплаб рус оммавий ахборот воситалари буни Тожикистон фуқаролари гумонланувчи сифатида қайд этилган Россия ва Туркиядаги терактлар билан боғламоқда.