Бу ҳақда Европа Иттифоқи саммитининг биринчи куни якунлари бўйича қабул қилинган декларацияда маълум қилинди.
Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелнинг сўзларига кўра, санкциялар «аниқ ишора» бўлади ва Эрон халқаро изоляцияда қолиши керак.
«Биз Эронга санкциялар жорий қилишга қарор қабул қилдик, бу биз Эронга юбормоқчи бўлган аниқ сигналдир», деди Кенгаш президенти.
Эслатиб ўтамиз, кеча 17 апрель куни Европа Иттифоқи Россия Федерациясининг активларини мусодара қилиш, Тik-Тоk’ни тақиқлаш, Россия, Хитой ва Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тақдим этишини маълум қилган эди.