«Кинокарвон» «Маърифат боғи»дан бошланди

«Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остидаги “Кинокарвон» ижодий лойиҳаси доирасида бир гуруҳ ижодкорлар Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Ушбу лойиҳа Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилари жамияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Меҳмонлар томонидан лойиҳанинг илк кунида “Маърифат боғи” ташкил этилиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Боғ учун махсус барча суғориш имкониятларига эга жой танланиши билан бирга, унинг атрофи маънавият масканлари, болалар ўйингоҳи, турли хил сайр қиладиган ҳудудларга ҳам боғланган.

Маълумот учун, аввалроқ, Сирдарё вилоятида ҳам «Маърифат боғи» ташкил қилиниб, 200 га яқин дарахт кўчатлари экилган эди.