Қорақалпоғистон Республикасида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро З.Д.дан жами 4 000 АҚШ долларини 50,2 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Қашқадарё вилояти Қарши туманида эса валюта айирбошлаш билан шуғулланган С.Қ. жами 3 300 АҚШ долларини фуқаро Р.Х.дан 41,6 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга тушди”, – дейилади хабарда.
Пискент туманида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахс И.Н. жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро Н.М.га 35,4 млн сўмга сотган вақтида далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.