Ўзбекистон аҳолиси асосан озиқ-овқат ва бензин-газ учун пул сарфламоқда

Ўзбекистонда харид чеклар бўйича бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфланаётганлиги аниқланди.

2024 йилнинг I чорагида ўтказилган таҳлилларга кўра қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган:

Метан газ — умумий реализация суммаси 3,4 трлн сўмлик;

Бензин АИ-80 — 2,6 трлн сўм;

Авиа чипта (халқаро) — 2,3 трлн сўм;

Бензин АИ-92 — 1,2 трлн сўм;

1-навли буғдой уни — 1,1 трлн сўм;

Уяли телефонлар — 638,3 млрд сўм;

Фаст-фоод – 613 млрд сўм;

Кунгабоқар ёғи — 543,1 млрд сўм;

Асосий гўштли таомлар — 470,2 млрд сўм;

Пишириқлар — 427,4 млрд сўм;

Сигаретлар (Pall Mall, VEGAS NIGHTS) — 418,1 млрд сўм;

Алкоголсиз ичимликлар — 399,4 млрд сўм;

Меҳмонхона хизматлари — 394,9 млрд сўм;

Шакар — 378,5 млрд сўм;

Пропан газ — 374,5 млрд сўм.