Энди мактабларда педагог синфлар ташкил этилади

Айрим мактаб битирувчилари боғчада тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлаши мумкин бўлади

Эндиликда умумтаълим мактабларида педагогик синфлар ташкил қилинади ва мазкур синфни тамомлаган битирувчиларга махсус сертификат берилади.

Сертификатни олган битирувчилар эса боғчаларда ишлаши мумкин бўлади.

Педагогик синфлар мактабнинг 10–11-синфлари учун ташкил этилади.

Бунда ўқиш 2 йиллик даврга бўлинади.

Маълумот учун, 10-синфдан педагогик синф фаолияти йўлга қўйилади ҳамда унга 25 нафардан кўп бўлмаган ўқувчилар қабул қилинади (https://xalqtaliminfo.uz/document-show/87).