Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди

Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (Чорвоққа) мавсумий автобус қатнови яна бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди.

Чорвоқдан (Хумсондан) эса 6:00 ва 16:00 да ҳаракатланади. Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм. Қатнов масофаси 75 км.