Калифорниялик университети тадқиқотчилари пластмассалар муаммосига фантастик ечим топишди. Биламизки, пластмассалар чириш жараёни ўта секин ва қийин бўлган материал бўлиб, табиат ва атроф муҳитга катта зарар етказиб келаётган эди. Аммо олимлар пластмасса билан озиқланадиган бактерия спораларини бирлаштириб, ўзини ўзи йўқ қиладиган пластмасса ихтиро қилишди.
BBC берган маълумотларга кўра, пластмассанинг яроқлилик муддати бўлиб, бу вақт давомида споралар ҳаракатсиз ҳолда туради. Муддати тугагандан сўнг эса, бактериялар жонланади ва пластмассани еб битиради.
Ушбу пластмасса ҳозирда лабораторияда синовдан ўтказилмоқда, аммо катта эҳтимол билан бир неча йилдан сўнг омма учун фойдаланишга топширилади.
Аммо, баъзи олимлар бу билан пластмассалар атроф-муҳитга етказадиган зарарни чеклаб бўлмайди деган фикрда собит қолмоқда. Уларнинг фикрича, пластмасса ишлаб чиқарилишига имкон қадар чек қўйиш лозим.