Самарқандда Сobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди

29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳрида Сobalt вояга етмаган қизни уриб юборди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида Сobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчисини уриб юборган.

Оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб, шифохонага даволаниш учун ётқизилган.  Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.