Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилди. Инфиляция 9 фоизгача пасайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилиб, 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда. Ўтган йили Тошкентда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тадбирларни ўтказилди.

Иқтисодиёт қарийб икки баробар ўсди. Ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Инфляция 9 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. Валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда.

Низоларни адолатли ҳал этиш мақсадида Тошкент халқаро арбитраж маркази муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Унинг таркибида Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Италия, Швеция, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 дан ортиқ нуфузли ҳакамлар ўрин олган.

Инвесторлар учун яна бир муҳим кўрсаткич. Охирги етти йилда олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 200 тадан ортди.

Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилди.

Бу ҳақда Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилинди.