Москвадан юзлаб Тожикистон фуқаролари депортация қилинди.

26 апрелдан 30 апрелгача Внуково аэропортига келган 3101 нафар Тожикистон фуқаросидан 643 нафари кўп кунлик ҳибсдан сўнг депортация қилинди – Тожикистон ТИВ.

Яна 117 нафар Тожикистон фуқаросига нисбатан депортация тўғрисида қарор қабул қилинди. ОАВларнинг ёзишича, худди шундай ҳолат Шереметево, Жуковский ва Домодедово аеропортларида ҳам кузатилмоқда.

Жумладан, ОАВларнинг бир қатор саволларига Тожикистон Ташқи ишлар Вазирлиги расмий баёнот берди. “27-апрел кун якунига кўра, Россия пойтахтидаги Внуково халқаро аеропортининг фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси тегишли санитария шароитлари таъминланмаган. Қолган фуқаролар орасида Россия Федерацияси ҳукумати таълим квоталари ҳисобидан Россияда таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор.

Внуково аеропортида қолиб кетган Тожикистон фуқароларининг умумий сонидан 322 кишига Россия ҳудудига киритилди. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 306 кишини “қувиб чиқариш рўйхати”га қўшиш ниятида. Олиб ташланганларнинг бевосита сони 27 кишини ташкил этди. Бундай чекловчи чоралар фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Россия пойтахтининг Жуковский, Домодедово ва Шереметьево аеропортларида ҳам мураккаб вазият кузатилмоқда, уларда ўнлаб Тожикистон фуқаролари тегишли шароитларга эга бўлмаган ҳибсхоналарда сақланмоқда.

Тожикистоннинг қамалда қолган фуқаролари етарли даражада иссиқ овқат билан таъминланмагани сабабли тожик дипломатлари диаспора вакиллари билан ҳамкорликда “Внуково” аеропортига озиқ-овқат етказиб беришмоқда.

Бундан ташқари, ватандошларга жойида зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Тожикистоннинг Москвадаги дипломатик ваколатхонаси консуллик хизмати томонидан 24 соатлик тезкор штаб очилган” дейилади хабарда.