«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 2023 йилги ўрнидан 11 поғона пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «оғир»дан «жуда жиддий» босқичга ўтди.
«Президент Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг ОАВ учун шароитлар бирозгина яхшиланди, ҳокимиятдагиларни танқид қилиш жуда мураккаблигича қолмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Унда айтилишича, расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўз-ўзини цензуралаш кенг тарқалган.
Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «оғир»дан «жуда жиддий» (харитада тўқ қизил ранг) босқичига ўтди.
Экспертлар бу йил ҳам блогер Отабек Сатторий иши ва 2022 йил ёзида Нукусдаги намойишларни ёритган журналистларга нисбатан бўлган босимни тилга олди.
Марказий Осиё мамлакатларида матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият қуйидагича: индексда Қозоғистон 142-ўрин (-8), Қирғизистон 120-ўрин (+2), Туркманистон 175-ўрин (+1), Тожикистон эса 155-ўрин (-2)да қайд этилган.
Қўшни Афғонистонда ҳолат сезиларли ёмонлашган — 26 поғонага пастлаган ҳолда 178-ўрин.