III Халқаро инвестиция форуми 93 давлатдан 2,5 мингдан ортиқ иштирокчини жамлади. Тадбир натижасида жами $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди. Таққослаш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич $11 млрдни ташкил этганди, бу эса мамлакатга сармоявий қизиқиш ортганидан далолат беради.
Жумладан, “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд), “маълумотларни қайта ишлаш маркази”ни яратиш ($3 млрд), Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд) ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди.
Форум халқаро ОАВларининг эътиборини тортди ва уни дунёнинг 30 давлатидан 110 дан ортиқ хорижий нашрлар, жумладан, жаҳоннинг етакчи ОАВлари: “CNN”, “Euronews”, “London Post” ва “Associated Press” ёритиб борди.