Рус коммунистлари Сталин “руҳини” чақирмоқчи



ТАСС интернет нашрининг хабар беришича, рус коммунистлари Сталиннинг “руҳини” чақирмоқчи.

“Россия коммунистлари” партиясига қарашли “Сталин маркази” бошқаруви раиси Сергей Матасовнинг айтишича, “Музейлар кечаси” тадбирида унинг иштирокчилари Иосиф Сталин руҳини уйғотишни режалаштирмоқда.

“Биз Михаил Афанасевич Булгаковнинг руҳий сессиясини реконструкция қилишни режалаштирмоқдамиз. Биз тадбирни айнан Сталин даврининг 30 йиллари услубида, ўша муҳитда ва шу услубда ўтказмоқчимиз. Булгаковнинг “Руҳий сессия” асари бор. Биз ушбу муҳитни етказиб бериш учун “Сталин маркази”да Сталин руҳининг чақириғи билан руҳий сессияни қайта қурамиз. Бу театрлаштирилган томоша бўлади”, – дейди Сергей Матасов

Матасовнинг қўшимча қилишича, иштирок этишга нафақат коммунистлар, балки ҳамма таклиф этилган. Сессия тахминан ярим соат давом этиши кутилмоқда: “Қизиқарли ва эсда қоларли нарса бўлади, биз барча тафсилотларни ошкор қила олмаймиз”