Яқин орада ишсиз қоладиган касб эгалари рўйхати: ўқитувчи, дизайнер, актёр, таржимон ва …

Замонавий технологиялар инсонлар мушкулини енгил қилиш учун кашф қилинади. Зеро, ҳар нарсанинг меъёри яхши деганларидек, технология ва айниқса, интеллектуал роболарнинг инсон ҳаётига тобора тез кириб келиши инсоният турмуш тарзининг таназзулига сабаб бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Тўғри, роботлар ҳали инсондан ақллироқ бўлганича йўқ, аммо яқин келажакда шундай бўлади. Касблар таназзули бошланади, инсонлар ишсиз қолади ва энг ёмони технологиялар ёвуз кучларга ҳам, эзгуликка ҳам бирдек хизмат қилади. Қуйида сиз роботлар эгаллаб олишни бошлаган касблар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Дизайнер

“DALL-E” деб номланувчи суньий интеллект эндиликда либослар дизайни соҳасини эгаллади. Масалан сиз нейрон тармоққа ўз суратингизни жойлайсиз ва интеллект сиз учун махсус кийимлар коллекциясини тақдим этади.

Қоровул

“Asento” суньий интеллект роботи Швецарияда аллақачон қоровулларнинг штатини қисқартириб юборди. Робот 360 градусли камераси билан ҳар қандай об-ҳаво шароитида обьектларни кузата олиш имконига эга ёлғиз ўзи бир нечта қоровулларнинг ўрнини боса олади.

Таржимон

Йўқ, бу гаджет телефонлардаги “таржимон” иловаси эмас, “RealityGPT” қурилмаси инсонга интернетдан реал вақт режимида фойдаланиш, супер хотира ва ҳар қандай тилда суҳбат қура олиш имконини беради.

Аниматор

Суньий интеллект Stability энди аниматорларга ҳам иш қолдирмади. У матн ва ҳаттоки расм, видеолавҳаларни анимацияга айлантира олади.

Муҳаррир

Эндиликда Windows 11 операцион дастурига ўрнатиладиган “Copilot” суньий интеллекти матнлардаги турли хатоларни тўғирлай олиш билан бирга ундаги грамматик хатоларни ҳам таҳлил қилади.

Котиб

“Humata.ai” суньй интеллекти атиги бир неча дақиқа ичида 100 саҳифали ҳужжатларни ўрганиб, таҳлилий ҳисобот тайёрлай олади. Демак, биргина дастурнинг ўзи камида 4 кишининг ишини тез ва бехато бажара олади.

Гид

“Tripnotes.ai” тизими инсоннинг доимий ҳамроҳи ва туризм вазифаларини ўз зиммасига олган гид бўла олади. У дунёнинг турли бурчакларидаги сайёҳлик жойлари тарихий обидалар, кафе ва меҳмонхоналарга сизни бошлаб боради.

Дастурчи

MetaGPT суньий интеллекти энди кўрсатмалар асосида веп-сайтлар ва турли иловаларни ярата олади. Демак IT соҳасини ҳам роботлар забт этмоқда.

Психолог

Америкалик олимлар инсон миясида ўтаётган ўйларни матн сифатида ўқиб берадиган янги суньий интеллект яратишди. Нейрон тармоқлар МРТ ускунасига жойланади ва инсон миясидаги барча фикрлар ўқилади.

Актёр

Голливуд студиялари жонли прототип (актёр)ларни ёлламасдан компьютер графикасидан фойдаланган ҳолда фильмлар яратишни бошлашди. Айни дамда актёрнинг робот билан алиштирилиши оммавий норозиликка сабаб бўлмоқда.

Ўқитувчи

Гарвард университетида робот ўқитувчилар талабаларга дарс беришни аллақачон бошлаб юборишган. Олимларнинг гапига кўра, суньий интеллект ўқитувчининг ўрнига минбарда лексия ўқиб, дарс ўтади.