Ўзбекистонда 8 май куни ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» 8 май, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, баъзи жойларда 38 даражагача иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 метрдан юқорида) қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 17-12 даража бўлади.