Олға қадам бос! Фақат… тинчлик сари (фотоалбом)

Бугун 9 – май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг байрамона пиёда юриши ташкил этилди. Ogoh.uz ҳарбий юришда аскарлар билан шаҳар кўчаларини кезиб махсус фоторепортаж тайёрлади.

Ҳарбийлар “Ғалаба боғи” ёдгорлигидан юришни бошлаб, “Magic city” майдонида тўхташди. Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилди.

Тантанали ҳарбий юришни томоша қилиш учун кўчалар бўйлаб кўплаб одамлар келишган. Томошабин болаларнинг кўзларидан ҳавасни, оддий аҳоли нигоҳидан фахрни англаш қийин эмас.

Фото: Фазилат Соиб