Апрель ойи тарихдаги энг иссиқ ой дея қайд этилди

Ўтган апрель ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель бўлди, шунингдек, метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳарорат рекордини қайд этди.

Европа иқлим хизмати Цоперницус ҳисоботига кўра, 2024 йил апрели бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель ойи бўлди, метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳарорат рекордини қайд этди.

Цоперницусънинг маълум қилишича, апрель ойида сайёра юзасида ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 15,03 даражани ташкил қилган — бу 2016 йил апрелида ўрнатилган аввалги максимал кўрсаткичдан 0,14 даражага юқори.

Охирги 12 ой давомида (2023 йил май — 2024 йил апрель) глобал ўртача ҳарорат ҳам тарихдаги энг юқори кўрсаткичга чиқди. Бу 1850−1900 йиллардаги саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,61 даража юқори бўлди.

Шарқий Европа, Шимолий Американинг бир қисми, Гренландия, Шарқий Осиё, Шимолий-Ғарбий Яқин Шарқ, Жанубий Американинг бир қисми ва Африканинг катта қисмида ўртача ҳароратдан юқори ҳарорат кузатилди.

2024 йилнинг  январь,  февраль  ва  март ойлари ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлар сифатида тан олинган. Олимларнинг фикрича, жорий йил 2023 йилдаги рекорд йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин (https://www.bloomberg.com/news/features/2024-01-08/2024-could-be-even-warmer-than-record-setting-2023?embedded-checkout=true).

Ўзгидрометнинг хабар беришича, ўтган апрель ойи Ўзбекистонда ҳам иқлимий кўрсаткичлардан иссиқроқ бўлган. Ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати республиканинг аксарият ҳудудларида 1−2 даража илиқ, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва чўл зонасида меъёрдан 3−5 даража юқори бўлган.