Яхши ўқимаган талабанинг гранти олиб қўйилиб, билимли талабалар ўртасида қайта тақсимланади

Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга кирган, аммо келгусида яхши ўқимаган талабадан давлат гранти олиб қўйилиб, билимли талабалар ўртасида тақсимланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 

«Талаба олган грант 4 йил ҳам давом этиши мумкин. Бир йилдан кейин олиб қўйилади, дегани эмас. Яхши ўқиб, ўқишини давом эттириши керак. Шунда гранти давом этаверади. Лекин, ўқимай қўйса унинг гранти олиб қўйилиб, бошқаларнинг ўртасида, яхши ўқийдиган талабаларнинг ўртасида тақсимланади», дейди вазир Шарипов.

Эслатиб у‌тамиз (https://t.me/ogohuzofficial/17164), аввалроқ Ўзбекистонда сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилиши айтилган эди.