Кучли ёғингарчилик сабаб Амударё ва Сирдарё сув сатҳи 90 фоиздан юқорилаб кетиши мумкин

Амударё ва Сирдарёда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев маълум қилди.

“Бу йил кучли ёғингарчилик туфайли Амударё ва Сирдарёда сув сатҳи ўтган йилга нисбатан юқори бўлиши прогноз қилинган. Узоқ муддатли меъёрларга келсак, Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда эса 90-95 фоизгача сув келиши кутилмоқда”, — деди вазир.

Шунингдек, у ҳозирда Ўзбекистон сув омборларида ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб метр кўп сув борлигини маълум қилди.

Кучли ёғингарчилик сабаб Амударё ва Сирдарё сув сатҳи 90 фоиздан юқорилаб кетиши мумкин.