БААда америкаликлар казино ва бошқа қимор ўйинлари бўлган катта қимор курортини қуришни бошлади. Рас Ал Хайма амирлигидаги Winn Al Marjan Яқин Шарқ минтақасидаги биринчи интеграциялашган ўйин курорти бўлади.
Ушбу қирғоқ курорти Форс кўрфазидаги 62 гектарлик оролда Американинг Wynn Resorts компанияси томонидан Marjan ва RAK Hospitality Holding билан ҳамкорликда қурилмоқда. Маълумотларга кўра, курортнинг очилиши 2027 йилнинг бошига режалаштирилган ва унинг нархи тахминан 3.9 миллиард долларни ташкил этади.
Қурилиш ишлари 2023 йилда бошланган ушбу казино 1542 та хона, 22 та хусусий вилла, шунингдек, 22 та овқатланиш масканлари, театр ва барларни ўз ичига олади. Бундан ташқари курортда 15 000 квадрат метрлик савдо майдончаси, 7 500 квадрат метрлик учрашув заллари бор.
Бирлашган Араб Амирликларида қимор ва бошқа шу каби ўйинлар тақиқланган бўлиб, бунинг учун киши жиноий жавобгарликка тортилади. Бироқ ўтган йили сентябрь ойида БАА ахборот агентлиги Тижорий ўйинларни тартибга солиш бўйича Бош бошқарма ташкил этилганини маълум қилди. Ушбу бошқарма БАА да тижорий қимор ва миллий лотерея ўйинлари учун меъёрий-ҳуқуқий баъзани ишлаб чиқади.