General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади

General Motors компанияси жорий йилнинг кузидан бошлаб бензинда ҳаракатланадиган Chevrolet Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилишини эълон қилди.   

Айни пайтда ушбу автомобил ишлаб чиқарилаётган Fairfax заводи янги авлод Bolt электр хетчбеклари учун ихтисослаштирилади. Бундан ташқари, худди шу завод қисқа танаффусдан кейин Cadillac XT4 кроссоверини йиғишни яна давом эттиради. Bolt’дан фарқли ўлароқ, ХТ4 анъанавий бензинли двигателлар қаторини сақлаб қолади.  

Маълумот учун, GM 1964 йилдан бошлаб ушбу русумдаги автомобилларни дастлаб Chevelle, кейин эса Malibu бренди остида ишлаб чиқариб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу моделнинг 10 миллиондан ортиқ сотувига эришилган.