Ўзбекистонда топ-20 йирик солиқ тўловчилар тўғрисида маълумот берилди.
Fiskal tahlillar Telegram-каналига кўра, 2024 йил январь-апрель ойларида 2187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.
Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади.
Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий кон металлургия комбинати” етакчилик қилмоқда – 7,7 триллион сўмдан зиёд.
2,5 триллион сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади.
Мазкур рейтингда “Уз BAT” – 843 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган.