Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 14 май куни АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.

“Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилдик. Шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдик”, – дея маълум қилди Саида Мирзиёева тармоқдаги саҳифасида.