АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг хусусий Boeing 757 самолёти Флоридадаги Уэст-Палм-Бич халқаро аэропортида бошқа корпоратив самолёт билан тўқнашиб кетди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
ОАВларга кўра, ҳодиса 12 майга ўтар кечаси юз берган. Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ўша куни хусусий Boeing 757 ерда юриб бораётган пайтида, тўхтаб турган ва бўш бўлган корпоратив самолётга қаноти билан тегиб кетганини тасдиқлади. Аммо идора хабарида ҳаво кемаси кимга тегишли бўлганига аниқлик киритилмаган. Ташкилот суриштирув бошлаган.
Reuters ёзишича, Дональд Трамп Boeing 757 ни 2010 йилда 100 миллион долларга сотиб олган. Самолёт Америка собиқ президенти учун махсус модификация қилиниб, иккита дам олиш хонаси, учта ваннахона, емакхона ва конференц-зал билан жиҳозланган. Шунингдек, Трампнинг буюртмаси билан самолёт сиғими беш марта — 239 дан 43 та йўловчи ўриндиғигача камайтирилган.