Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Тожикистон май ойининг охиригача Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилиши кутилаётганини айтди.
“Биз минтақалараро савдо ва ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз, қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан электр энергиясини етказиб бериш, экспорт қилиш, импорт қилиш ва транзити бўйича жуда яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу ой Тожикистон ҳам бизнинг Марказий Осиё ягона энергетика тармоғимизга қўшилишини кутмоқдамиз”, — деди у.