Ижтимоий тармоқларда Андижонда «замдиректор» 6-синф ўқувчиларга шилқимлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда ўқиётган қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келган. Мактаб раҳбарияти бу вазиятнинг очиқланиши муассаса обрўсига путур етказишини, «замдиректор» ундай инсон эмаслигини, балки ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтган. Синф раҳбари эса атиги 12 ёшга тўлган қизларда бундай кайфият бўлмаслигини, бу вазиятда эркак ходимдаги боғлиқлик кўпроқ эканини таъкидлаган.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Бошқарма бошлиғи ушбу назоратига олгани ва ўрганиш ишларига йўналтирилгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳолатни асослантирувчи маълумотлари тўла жамланганлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хулосаларидан сўнг якуний ўрганиш натижалари эълон қилинади.
«Шу ўринда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим шаъни ва обрўсига ҳамда педагог имиджига салбий таъсир этувчи ҳар қандай ҳолатларга кескин муносабат билдирган ҳолда тегишлилиги бўйича кескин жазо чораларини қўллашини маълум қиламиз», — дейилади Болалар омбусмани хабарда.