Эҳтимол, сиз сув остида фақат жимлик ҳукмрон деб ўйларсиз. Аслида эса океаности ҳаёти яширин ва сирли овозларга тўладир. Баъзан қулоққа чалинадиган тиқирлаш, ҳириллаш, баланд чийиллашлар балиқларнинг бошқа шерикларига сигнал йўллаш учун чиқарган товушларидир.
Улар гоҳида ўзларини ҳимоя қилиш учун, гоҳо эса рақибларини огоҳлантириш учун ёки бўлмаса, жуфтлашиш учун шундай сигнал беришади.
Аслида, IV асрдан буён бу ноёб жонзотлар саналмиш балиқлар ҳақида турли қизиқ фактлар йиғилиб келади.
Аристотелнинг тадқиқотлари давомида унинг ёнида балиқчилик билан шуғулланган жамоаларнинг ҳам ҳикоялари юқоридаги мулоҳазаларга мувофиқ эди. Бироқ авваллари сув остида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда балиқларни чуқур ўрганиш учун етарлича жиҳозлар етишмасди.
Эндиликда барча имкониятлар мавжудлиги туфайли ажойиб билимлар ҳам юзага чиқмоқда.