Мутахассислар интернетнинг болалар учун жиддий хавф бўлишидан огоҳлантирмоқдалар

Болаларни интернет хавфидан ҳимоя қилиш учун дунё миқёсидаги бир қанча ҳукуматлар астойдил ҳаракат қилмоқда

Ҳозирги пайтда болалар интернет оламига жуда ёш пайтларидаёқ кириб боришмоқда. БМТ нинг берган хулосасига кўра, дунё миқёсида ҳар ярим сонияда битта бола интернет билан танишяпти.

Мутахассислар интернетнинг болалар учун жиддий хавф бўлишидан огоҳлантирмоқдалар. Сидней Университетида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болалар, хусусан, носоғлом оила муҳитида улғаяётган болаларнинг нотаниш кишилардан келган ножўя истакларга қаршилик билдириш даражаси 35 % дан ҳам пастдир.

Изланишлар, болаларнинг бундай нусхалар ҳақида ёши катталарга айтмаслиги ёки олдини олмаслиги туфайли келгусида кўнгилсиз ҳолатларга дуч келиш хавфи юқори эканлигини кўрсатди.

Дунё бўйлаб бир қанча ҳукуматлар болаларни интернетдан ҳимоя қилиш учун астойдил жиддий чоралар кўришга уринишмоқда. Жумладан, Буюк Британияда ишлаб чиқилган янги қонунга мувофиқ, болаларнинг интернетдан фойдаланишларида хавфсизликларини таъминлаш учун янада кўпроқ чора-тадбирлар ишга туширилиши кўзда тутилган. Бироқ янги қонун 2025 йилгача кучга кирмайди, қолаверса, бу қонунни қўллаб-қувватловчилар ҳам кам, дейилмоқда.