50 га яқин кўча ва чорраҳалар. Тошкент ҳокимлиги реконструкция қилиниши режалаштирилаётган жойлар рўйхатини эълон қилди

Тошкент ҳокимлиги Тошкент автомобиль йўлларини кенг кўламда реконструкция қилиш режалаштирилган жойлар рўйхатини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати май ойидан сентябргача Тошкент шаҳрида чорраҳа ва кўчаларда кенг кўламли таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилиши ҳақида хабар берган эди.

Бугун маълум бўлишича, иш шаҳарнинг 17 та кўчаси ва 32 та чорраҳасини қамраб олади.

Чорраҳалар:

1 Бунёдкор шоҳкўчаси – Қатортол-2
2 Шота Руставели – Чўпонота
3 Шота Руставели – Бобур
4 Чўпонота – Боғибўстон
5 Чўпонота – Саъдий Сирожиддинов
6 Чўпонота – Арнасой
7 Чўпонота – Чилонзор
8 Чўпонота – Қатортол
9 Амир Темур – Осиё
10 Амир Темур – Боғишамол
11 Амир Темур – Ифтихор
12 Амир Темур – Шаҳристон
13 Мирзо Улуғбек – Паркент
14 Мирзо Улуғбек – Маҳтумқули
15 Муқумий – Қатортол
16 Муқумий – Чилонзор
17 Муқумий – Арнасой
18 Муқумий – Шоҳжаҳон
19 Маҳтумқули – КҲАЙ
20 Маҳтумқули – Содиқ Азимов
21 Маҳтумқули – Яҳё Ғуломов
22 Маҳтумқули – Шаҳрисабз
23 Нурафшон – Сағбон
24 Нурафшон – Фаробий
25 Нурафшон – Беруний
26 Нурафшон – Қорасарой
27 КҲАЙ – Сарикўл
28 Янги Сергели – Чоштепа
29 Сағбон – Фаробий – Сақчимон
30 Гавҳар – Думбиробод
31 Мўминов – Дўрмон йўли
32 Шифокорлар – Фаробий

Кўчалар:

1 Бобур
2 Фурқат
3 Лутфий
4 Шота Руставели
5 Бешқайрағоч
6 Феруза
7 Юзработ
8 Сақчимон
9 Лайлитўғон
10 Зарқайнар
11 КҲАЙ
12 Осиё
13 Қорасарой
14 Сағбон
15 Шаҳрисабз
16 Паркент
17 Паҳлавон Маҳмуд кўчасидан Чкалов кўчасигача бўлган қисми.

Шаҳар ҳокимлиги пиёдалар ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари асосан тунги вақтда амалга оширилишини эслатди.