Энергетика вазири электр энергияси нархлари ошганидан сўнг илк бора кўриниш берди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда электр энергияси нархлари ошганидан сўнг роппа-роса бир ой ўтиб кўриниш берди.
Вазир журналистнинг «нега бирор муҳим қарор қабул қилинишидан олдин у жамоатчилик муҳокамасига қўйилмайди, муносабатлар ҳисобга олинмайди, айтайлик электр энергияси таърифи ошиши масаласида ҳам», деган саволига нархларнинг кўтарилиши ҳеч қачон одамлар томонидан ижобий қабул қилинмаган, дея жавоб берди.
«Биласизми, агар бундай қарорларда барчанинг фикри инобатга олинадиган бўлса, бир сўмга оширасизми ёки юз сўмга ҳамма қарши бўлади. Бу ҳақиқат ва буни тан олиш керак. Нон, сув ёки электр таърифи нархи ошадими, ҳамма нарх ошишига қарши бўлади, одамзод ўзи шундай», деди Мирзамаҳмудов ўз сўзларида.
Бундан ташқари вазир келаси йил апрель ойида ҳам электр энергияси таърифи нархининг яна бир карра ошишига тадбиркорларни бунга тайёргарлик кўриши учун муддат, бир йил давомидаги инфляция ҳолати ва таърифлар ошишининг фуқароларимиз, шунингдек иқтисодга бўлган таъсирини ўрганишдир, дея жавоб берди.