Олимлар, Мисрдаги 31 та пирамиданинг тўрт минг йил олдин қандай барпо этилганига оид сирнинг тагига етганлигини айтишмоқда.
(АҚШ) Шимолий Каролина Вилмингтон Университетининг олиб борган тадқиқотларига кўра, пирамидалар, Нил дарёсининг қадимда ғойиб бўлган бир қисми эвазига бино бўлган бўлиши мумкин. Нилнинг ушбу қисми бугунги кунда чўл ва дала, дашт остида қолган ҳолатда.
Археологлар, узоқ йиллардан буён пирамидаларнинг қурилишида ишлатилган тош блоклар ҳамда бошқа хомашёларнинг шу яқин масофада жойлашган сув йўллари орқали ташилганлигини тахмин қилишарди.
Тадқиқотчи гуруҳ аъзоларидан бири профессор Эман Гонеим «Ҳозиргача ҳечким бу сув йўлининг жойи, шакли, масофаси ёки пирамидаларга яқинлигига доир аниқ бир хулосани айтмаганди» дейди.