Сурхондарёнинг Денов туманида ўғил мол-мулкга эришиш ниятида онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарёда 1966 йилда туғилган аёл цемент бизнеси билан шуғулланган. Унинг бир ўғил ва қиз фарзанди бор бўлган. 2023 йил сентябр ойида аёл қизини турмушга бериб бойлигининг 40 фоизини куёвига беришини ваъда қилган. Бундан ўғли норози бўлган. Натижада она ва ўғил ўртасдиа келишмовчилик келиб чиққан.
2022 йилнинг 29 ноябрь куни аёлнинг эркак қудаси вафот этди. Таъзияга борган аёл куёви ва қизига моддий тарафлама ёрдам беришини айтган. Бундан эса ўғли талвасага тушган. Ўша куни кечаси соат тахминан 02:00 ларда ўғил ҳамма меросга эришиш ниятида ошхона пичоғи ёрдамида онасига оғир тан жароҳати еткизган.
Эрталаб ҳеч нарсани билмагандей тегишли маъсулларни ҳолат жойига чақириб, онасини пичоқлаб кетишганини таъкидлаган.
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилди. Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 92-моддаси (Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашнинг умумий асослари) билан 18 йилга қамоқ жазоси ҳукми ўқилди.