Энг биринчи дорини ким ихтиро қилган?

Биринчи замонавий фармацевтик дорини 1804 йилда немис фармацевти Фридрих Сертурнер кашф қилган ва унинг номи морфин эди.

Ўз лабораториясида афюндан асосий фаол кимёвий моддани ажратиб олган Сертурнер бу дорини юнон уйқу худоси Морфейдан илҳомланиб, морфин деб атаган ва дори кучли оғриқни даволашда ишлатилган.

Бундан ташқари, 1820 йилда безгакни даволаш воситаси бўлган хинин, 1877 йилда парацетамол ихтиро қилинган бўлса, немис кимёгари Феликс Хоффманн 1890 йилларда толнинг қобиғидан аспиринни биринчи марта ихтиро қилган.

Биринчи антибиотик пенициллин эса, 1928 йилда инглиз физиги Александр Флеминг томонидан лабораторияда тасодифан топилган.