«Ҳаж» зиёрати фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади

Мамлакатимиз фуқаролари учун “Ҳаж” тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун “Ҳаж” зиёратини адо этишнинг асосий шарти – “ҳаж” визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар – “умра”, “туризм”, “бизнес” ва бошқалар билан “Ҳаж” зиёратига бориш тақиқланади.

Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади.