20 мингдан ортиқ ари тури ҳамда турли ёввойи ҳашаротларнинг камайиб кетаётгани иқлим ўзгаришига, инсоният ҳаётининг туб бурилишига сабаб бўлмоқда. Ариларнинг ва бошқа гулларни чангловчи ҳашаротларнинг насллари хавф остида қолаётгани туфайли мевалар, пўстлоқли егуликлар, шунингдек, сабзавотларнинг навлари ўрнини гуруч, картошка каби маҳсулотлар эгаллаши инсониятнинг эҳтиёжи талаб қилаётган озиқ овқатларда мувозанатсизликни юзага келтирмоқда.
Дунё миқёсида асаларилар наслининг кескин камаяётганини одамларга эълон қилиш учун 2017 йилдан буён ҳар 20 майда «Дунё арилар куни» нишонланиб келинади. БМТ нинг «Озиқ овқат Маҳсулоти» (FAO) ташкилоти берган маълумотларга кўра, ўсимликларни уруғлантириш ва мева етиштириш учун гулларининг чангланишини таъминлайдиган асосий хизматчи бўлмиш арилар, озуқа етиштиришда муҳим аҳамиятга эга. Экотизимнинг мувозанатини таъминловчи арилар ҳамда бошқа чанглаш ишида фаол ҳашаротлар, дунё миқёсидаги маҳсулотларнинг юзда ўттиз беш фоизига ўз таъсирини кўрсатади. Озуқа маҳсулотининг юзда тўқсон фоизидан ортиғини ташкил қилувчи юзта ўсимлик навининг ҳар тўртдан учтаси, ариларнинг уларни чанглаши орқали пишиб етилади. Нафақат, озуқаларнинг егулик ҳолатига келишида, балки навларининг ҳам турлича бўлишида ариларнинг ҳиссаси улкан.
«Дунё арилари куни» да юқоридаги масалаларга одамларнинг диққати қаратилади ва аҳамияти тушунтирилади. Ушбу куни асосан ёшлар жалб қилинади, чунки келажак ёшлар учун жуда муҳим ва табиатни муҳофаза қилиш уларнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этишига урғу берилади.
FAO нинг фикрича, аричилик фаолиятига кўпроқ ёшларни жалб қилиш янги наслнинг бўлғуси лидерларига илҳом бериши мумкин. Қишлоқ хўжалиги тизимнининг ташвиқ этилиши заҳарли кимёвий моддаларга бўлган қарамлиликни камайтириши, юқорида баён қилинган долзарб масалаларнинг кун мавзусида бўлиши озиқ-овқат сифатининг ва миқдорининг ошишида муҳим омиллардан ҳисобланади. Бу орқали ҳам инсоният ҳаётига, ҳам экотизимга катта фойда етиши кўзда тутилмоқда.
Чангловчи ариларнинг насли камайиши инсоният таъсири билан юздан минг баробаргача ортгани кузатилади. Бу кўрсатгичнинг бошида арилар ҳамда капалаклар бўлиб, уларнинг юздан ўттиз бештаси, умуртқали чанглатувчиларнинг эса тахминан, юздан ўн еттитасининг глобал миқёсда камайиб бораётгани маълум.
Қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган механизмлар, тупроқдаги ўзгаришлар, бир навдаги маҳсулот етиштириш, турли ҳашаротларга қарши қўлланадиган дорилар ҳамда иқлим ўзгариши туфайли иссиқликнинг ортиши каби бир қанча сабаблар етиштирилаётган маҳсулот сифатида турли муаммоларни келтириб чиқармоқда. FAO ари етиштириш, уларни сунъий уруғлантириб, кўпайтиришда, асал етиштириш, шунингдек, экспорт қилиш каби масалаларда давлатларга техник томондан ёрдам беряпти.
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди