Кеча, 22 май куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди.
Учрашувда сўз эркинлиги ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинган.
«Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», – деб ёзади Мирзиёева.