1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, қўшимча «Афросиёб» электропоезди 31 май, 1−2 июн кунлари ҳаракатланади.
Уларнинг жадвали қуйидагича:
775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.