Ўзбекистонда 24 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 24 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё, Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 29-34 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 14-19 даража бўлади.