Юртимизда 25-26 май кунлари ҳарорат пасайиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 25—26 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, шанба куни куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 26-29 даража, жанубда 32-34 даражагача бўлади.

26 май, якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 17-22 даражагача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 24 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, 25—26 май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли сақланиб туради.

Тошкентда шанба куни куннинг иккинчи ярмида ва якшанбага ўтар кечаси вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат шанба куни кечаси 16-18 даража, кундузи 26-28 даража, якшанба куни кечаси 12-14 даража, кундузи 19-21даража бўлади.