Эммануэл Макрон бундай фикрни Германияга ташрифининг илк кунида Европа мураккаб даврларни бошдан кечираётганини таъкидлаб, асосий жиҳатларга урғу берди.
«Биз ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган даврда яшамоқдамиз: бизнинг Европамиз ҳалок бўлиши мумкин.
Биринчидан, Европага уруш қайтди. Бу Россиянинг Украинадаги агрессиясидир. Лекин биз Европа тинчлик дегани дея таъкидлаб келардик.
Иккинчидан, биз Европанинг мақсади — қитъа иқтисодиётни карбонсизлаштириш даврида яшамоқдамиз: биз иқлим ҳақида, иқтисодий ўсиш ва саноатлаштириш тўғрисида қайғуришимиз керак.
Учинчидан, бизда демократиянинг қандайдир таназзул шакли кузатилмоқда, буни танамизда ҳис қилмоқдамиз. Демократияларнинг кучли — инсонлар танлайдиган энг яхши ечимни топиш учун барча масалаларда мунозарага кириш», — дея таъкидлади Франция етакчиси.